Кўп сўраладиган саволлар
Жавоб топилмаса — ёзинг, ёрдам берамиз.
Заргар нима ва кимлар учун?
Заргар — заргарлик дўконлари учун ERP. Касса, омбор, лом ва скупка, насия, таъминотчилар, агентлар, ходимлар ва ҳисоботлар битта тизимда ишлайди. Ҳар бир буюм ўз биркаси билан алоҳида ҳисобланади, лом эса грамм ва проба бўйича юритилади.
Бир нечта филиални бошқарса бўладими?
Ҳа. Ҳар филиалнинг ўз кассаси, омбори ва кабиналари бор, буюмлар филиаллар ўртасида кўчирилади. Эгаси ҳаммасини битта панелдан ва телефондан кўради. Филиаллар сони тарифга боғлиқ.
Телефондан ишласа бўладими?
Ҳа. «Заргар Бизнес» иловасида (Android) эгаси бугунги савдо, касса, қарзлар ва ходимларни кўради, тўлов қабул қилиш ва маош каби тез амалларни бажаради. Ходимлар ҳам иловада витрина, буюртма ва омбор билан ишлайди.
Интернет узилса касса ишлайдими?
Ҳа. Интернет узилганда ҳам касса чек ёпади: чеклар компютерда сақланиб туради ва алоқа тикланиши билан тартиб билан серверга юборилади, такрорланмайди.
Қайси тилларда ишлайди?
Ўзбек (лотин ва кирилл) ва рус тилларида. Ҳар бир ходим тилни ўзи танлайди.
Бепул синаб кўрса бўладими?
Ҳа. Янги дўкон 14 кун бепул ишлайди. Шу вақт ичида уланиш ва созлашда ёрдам берамиз, кейин мос тарифни танлайсиз — киритилган маълумотлар сақланиб қолади.
Тўлов қандай қилинади?
Ойлик ёки йиллик — нақд пул ёки банк ўтказмаси орқали. Йиллик тўловда чегирма бор. Тўлов қабул қилингач обуна муддати ўша заҳоти узаяди.
Тўлов кечикса нима бўлади?
Муддат тугагач яна 7 кун тизим одатдагидек ишлайди ва эслатиб туради. Ундан кейин янги амаллар тўхтайди, лекин маълумотлар ўчмайди: кўриш ва экспорт очиқ қолади, тўловдан кейин иш давом этади.
Тарифни кейин ўзгартирса бўладими?
Ҳа, исталган вақтда — юқорироқ ёки соддароқ тарифга. Маълумотлар жойида қолади.
Курс ўзгарса нархлар янгиланадими?
Ҳа. Тилла курсини киритасиз — витринадаги буюмлар нархи проба ва оғирлик бўйича ўзи қайта ҳисобланади. Ёпилган чек ва приход эса ўша кунги курс билан сақланиб қолади.
Қандай ускуналар билан ишлайди?
Бирка принтерлари (TSPL, NIIMBOT), чек принтерлари (ESC/POS), штрих-код ва QR сканерлар, электрон тарози. Тарози Chrome ёки Edge браузерида қўшимча дастурисиз уланади.
Эски дастурдан маълумот кўчириладими?
Ҳа. Буюмлар ва контрагентлар Excel ёки CSV файлдан импорт қилинади, 1С ва бошқа дастурлардан кўчириш ҳам мумкин. Уланишда бу ишни сиз билан бирга қиламиз.
Мижозларим учун сайт борми?
Ҳа. Ҳар дўкон ўз манзилини олади — масалан, олтин.zargarpos.uz. Сайтда каталог бугунги нархлар билан, буюртма ва чекдаги QR код орқали буюмни текшириш бор.
Маълумотларим хавфсизми?
Ҳар дўконнинг маълумоти база даражасида бошқалардан ажратилган, уланиш шифрланган (HTTPS), захира нусха мунтазам олинади. Курс, чегирма, чекни бекор қилиш каби муҳим амаллар ким ва қачон қилгани билан журналга ёзилади.
Ходим нимани кўради?
Ҳар ролнинг ўз рухсатлари бор: кассир — касса, омборчи — омбор, бухгалтер — ҳисоб-китоб. Кассада ходимлар PIN код билан алмашади; катта чегирма ва чекни бекор қилиш менежер тасдиғи билан.
Техник ёрдам дўконимга кира оладими?
Фақат муаммони ҳал қилиш учун: кириш 2 соатлик сессия билан чекланган, парол ва PIN ўзгартириб бўлмайди. Ҳар бир кириш ва амал журналга ёзилади — эгаси уларни «Техник ёрдам киришлари» бўлимида кўради.
Саволингиз борми?
Мутахассисимиз ўзбек ёки рус тилида жавоб беради.