Standard
Битта ёки бир нечта филиалли дўкон учун
- Филиаллар
- 3
- Ходимлар
- 15
- Касса, омбор, лом ва скупка
- Насия, агентлар ва таъмир буюртмалари
- Телеграм бот ва мобил илова
- Телефон ва Телеграм орқали ёрдам
Касса, омбор, лом ва скупка, насия, таъминотчи, агент ва филиаллар — проба ва грамм аниқлигида. Компьютерда, планшетда ва телефонда.
Умумий савдо дастурлари тиллани дона билан санайди. Zargar эса грамм, проба, курс ва лом билан ишлайди — худди дўконингиздагидек.
Узук, зирак, занжир — ҳар бири алоҳида: оғирлик, проба, тош, кабина ва токча. Қаерда тургани ва қачон келгани доим маълум.
Бугунги тилла курсини киритасиз — витринадаги нархлар проба ва оғирлик бўйича ўзи янгиланади. Ёпилган чек ўша кунги курс билан қолади.
Сўм, доллар ва лом қарзи аралашмайди. Таъминотчи, агент ва мижоз билан ҳисоб-китоб ҳар бирликда алоҳида юритилади.
Кассадан тортиб эгасининг ҳисоботигача: ходимлар бир тизимда ишлайди, сиз эса ҳаммасини кўриб турасиз.
Бирка ёки штрих-кодни сканерланг — нарх курсдан ўзи. Нақд, карта, ўтказма, доллар ва қарз қолдиғи битта чекда. Интернет узилса ҳам ишлайди.
Мижоздан эски тилла — грамм, проба ва курс бўйича. Лом омбори проба кесимида, эритиш ва лом сотиш битта ҳужжатда.
Бўлиб тўлаш жадвали, қарз лимити ва муддати, эслатмалар. Ҳар контрагент бўйича сўм, доллар ва лом қарзи алоҳида.
Ҳар буюм якка: бирка, оғирлик, проба, тош. Сканер билан ревизия, филиаллар орасида кўчириш, эскирган товар назорати.
Таъминотчидан қабул: Excel импорт, тарозидан оғирлик, бирка чоп этиш. Ҳисоб-китоб сўм, доллар ва ломда.
Агентга товар бериш ва қайтариш, кредит савдо, чегирма лимити, агент қарзи ва фойдаси.
Мижоз буюртмаси, таъмир ва тайёрлаш: уста, лом ҳисоби, ҳолат ва мижозга хабар.
Дўкон режасини чизинг: қайси кабина ва токчада нима тургани, савдо ҳаракати анимацияда.
Савдо, фойда-зарар, касса оқими, эскирган омбор, топ буюмлар, ABC/XYZ ва башорат — Excel экспорти билан.
Роллар ва рухсатлар, кассада PIN билан алмашиш, маош, KPI ва давомат.
«Zargar Biznes» — эгаси учун телефонда бутун бизнес: бугунги савдо, касса, қарзлар ва тез амаллар.
Ҳар дўконга ўз сайти (ном.zargarpos.uz) ва Телеграм бот: каталог жонли нарх билан, буюртма, QR орқали текшириш.
Қўшимча дастур ўрнатиш шарт эмас: кўп ускуналар браузернинг ўзида уланади.
Дўкон маълумоти — энг қимматли нарса. Шунинг учун ҳимоя дастурнинг ҳар қатламида.
Бир дўконнинг маълумоти бошқасига база даражасида ёпиқ.
Маълумотлар мунтазам захираланади ва тикланиши текширилади.
Курс, чегирма, чек бекор қилиш — ким ва қачон қилгани ёзилади.
Ҳар ходим фақат ўз ишини кўради; кассада PIN билан киради.
Формани тўлдиринг ёки қўнғироқ қилинг — ўзимиз боғланамиз.
Дўконингизни очамиз, буюм ва қарзларни Excel ёки эски дастурдан кўчирамиз.
Ходимларга касса, омбор ва ломни кўрсатамиз; илова ичида видео-қўлланма бор.
14 кун бепул ишлайсиз, кейин мос тарифни танлайсиз.
Дўконингиз ҳажмига мос тарифни танланг. 14 кун бепул синов — тўловсиз.
Битта ёки бир нечта филиалли дўкон учун
Филиаллар тармоғи ва тўлиқ назорат учун
Катта тармоқ учун шахсий хизмат
Барча тарифларда: 14 кун бепул синов, уланиш ва маълумот кўчиришда ёрдам, ўзбек ва рус тилида қўллаб-қувватлаш.
Тарифларни солиштиришЖавоб топилмаса — ёзинг, ёрдам берамиз.
Заргар — заргарлик дўконлари учун ERP. Касса, омбор, лом ва скупка, насия, таъминотчилар, агентлар, ходимлар ва ҳисоботлар битта тизимда ишлайди. Ҳар бир буюм ўз биркаси билан алоҳида ҳисобланади, лом эса грамм ва проба бўйича юритилади.
Ҳа. Ҳар филиалнинг ўз кассаси, омбори ва кабиналари бор, буюмлар филиаллар ўртасида кўчирилади. Эгаси ҳаммасини битта панелдан ва телефондан кўради. Филиаллар сони тарифга боғлиқ.
Ҳа. «Заргар Бизнес» иловасида (Android) эгаси бугунги савдо, касса, қарзлар ва ходимларни кўради, тўлов қабул қилиш ва маош каби тез амалларни бажаради. Ходимлар ҳам иловада витрина, буюртма ва омбор билан ишлайди.
Ҳа. Интернет узилганда ҳам касса чек ёпади: чеклар компютерда сақланиб туради ва алоқа тикланиши билан тартиб билан серверга юборилади, такрорланмайди.
Ўзбек (лотин ва кирилл) ва рус тилларида. Ҳар бир ходим тилни ўзи танлайди.
Ҳа. Янги дўкон 14 кун бепул ишлайди. Шу вақт ичида уланиш ва созлашда ёрдам берамиз, кейин мос тарифни танлайсиз — киритилган маълумотлар сақланиб қолади.
14 кун бепул. Улаш ва маълумот кўчиришда ёрдам берамиз.