Асосий қисмга ўтиш
Имкониятлар

Дўкондаги ҳар бир жараён — битта жойда

Кассадан тортиб эгасининг ҳисоботигача: ходимлар бир тизимда ишлайди, сиз эса ҳаммасини кўриб турасиз.

  • Тез касса

    Бирка ёки штрих-кодни сканерланг — нарх курсдан ўзи. Нақд, карта, ўтказма, доллар ва қарз қолдиғи битта чекда. Интернет узилса ҳам ишлайди.

  • Лом ва скупка

    Мижоздан эски тилла — грамм, проба ва курс бўйича. Лом омбори проба кесимида, эритиш ва лом сотиш битта ҳужжатда.

  • Насия ва қарз дафтари

    Бўлиб тўлаш жадвали, қарз лимити ва муддати, эслатмалар. Ҳар контрагент бўйича сўм, доллар ва лом қарзи алоҳида.

  • Омбор ва ревизия

    Ҳар буюм якка: бирка, оғирлик, проба, тош. Сканер билан ревизия, филиаллар орасида кўчириш, эскирган товар назорати.

  • Приход ва таъминотчилар

    Таъминотчидан қабул: Excel импорт, тарозидан оғирлик, бирка чоп этиш. Ҳисоб-китоб сўм, доллар ва ломда.

  • Агентлар

    Агентга товар бериш ва қайтариш, кредит савдо, чегирма лимити, агент қарзи ва фойдаси.

  • Буюртма ва таъмир

    Мижоз буюртмаси, таъмир ва тайёрлаш: уста, лом ҳисоби, ҳолат ва мижозга хабар.

  • Кабиналар харитаси 2D/3D

    Дўкон режасини чизинг: қайси кабина ва токчада нима тургани, савдо ҳаракати анимацияда.

  • Ҳисобот ва аналитика

    Савдо, фойда-зарар, касса оқими, эскирган омбор, топ буюмлар, ABC/XYZ ва башорат — Excel экспорти билан.

  • Ходимлар

    Роллар ва рухсатлар, кассада PIN билан алмашиш, маош, KPI ва давомат.

  • Мобил илова

    «Zargar Biznes» — эгаси учун телефонда бутун бизнес: бугунги савдо, касса, қарзлар ва тез амаллар.

  • Мижозлар сайти ва бот

    Ҳар дўконга ўз сайти (ном.zargarpos.uz) ва Телеграм бот: каталог жонли нарх билан, буюртма, QR орқали текшириш.

Касса

Тез, аниқ ва интернетсиз ҳам

  • Бирка ёки штрих-кодни сканерланг — нарх курсдан ўзи ҳисобланади
  • Бир чекда бир нечта тўлов усули ва қарз қолдиғи
  • Чегирма ва чекни бекор қилиш — менежер PIN тасдиғи билан
  • Чек принтери, фискал чек ва мижозга QR код
Лом ва тилла

Ҳар грамм ҳисобда

  • Скупка: проба, оғирлик, курс ва паспорт маълумоти
  • Лом омбори — ҳар проба бўйича қолдиқ ва таннарх
  • Эритиш ва лом сотиш битта ҳужжатда — фойда ўзи ҳисобланади
  • Таъминотчи билан лом қарзи алоҳида бирликда
Эгаси учун

Бизнес чўнтагингизда

  • Бугунги савдо, касса, қарзлар ва филиаллар — бир қарашда
  • Кечаги ва ўтган ой билан солиштириш, диаграммалар
  • Ҳар куни кечқурун Телеграмга кун якуни
  • Тўлов қабул қилиш, маош ва бошқа тез амаллар телефондан
Ускуна ва интеграция

Дўконингиздаги ускуналар билан ишлайди

Қўшимча дастур ўрнатиш шарт эмас: кўп ускуналар браузернинг ўзида уланади.

  • Электрон тарози
  • Бирка принтери (TSPL, NIIMBOT)
  • Чек принтери (ESC/POS)
  • Штрих-код ва QR сканер
  • Фискал чек
  • Payme, Click, Uzum
  • SMS хабарнома
  • Телеграм ботлар
  • Excel ва 1С импорт
Хавфсизлик

Маълумотларингиз ҳимояда

Дўкон маълумоти — энг қимматли нарса. Шунинг учун ҳимоя дастурнинг ҳар қатламида.

  • Ҳар дўкон алоҳида

    Бир дўконнинг маълумоти бошқасига база даражасида ёпиқ.

  • Захира нусха

    Маълумотлар мунтазам захираланади ва тикланиши текширилади.

  • Ҳар амал журналда

    Курс, чегирма, чек бекор қилиш — ким ва қачон қилгани ёзилади.

  • Роллар ва PIN

    Ҳар ходим фақат ўз ишини кўради; кассада PIN билан киради.

Қандай бошланади

Тўрт қадамда ишга тушамиз

  1. 1

    Ариза қолдиринг

    Формани тўлдиринг ёки қўнғироқ қилинг — ўзимиз боғланамиз.

  2. 2

    Улаш ва кўчириш

    Дўконингизни очамиз, буюм ва қарзларни Excel ёки эски дастурдан кўчирамиз.

  3. 3

    Ўқитиш

    Ходимларга касса, омбор ва ломни кўрсатамиз; илова ичида видео-қўлланма бор.

  4. 4

    Ишга тушириш

    14 кун бепул ишлайсиз, кейин мос тарифни танлайсиз.

Дўконингизда синаб кўринг

14 кун бепул. Улаш ва маълумот кўчиришда ёрдам берамиз.